Ўзбекистонда мажбурий захира инструментининг бозор фоиз ставкаларига таъсири
Nashr qilingan 2022-12-24
Iqtibos
Аннотация
Мазкур мақолада мажбурий захира инструментининг пул бозорига
таъсири ўрганилган. Ривожланган давлатларда камдан-кам
ҳолларда мажбурий захира нормасидан монетар сиёсат инструменти
сифатида фойдаланади. Ривожланаётган давлатларда, аксинча,
мажбурий захира инструменти асосий монетар инструментлардан
биридир. Илмий тадқиқотда мажбурий захира инструментининг
бозор фоиз ставкаларига таъсири бўйича SVAR моделини
шакллантирдик. Модел натижаларига кўра Марказий банк мажбурий
захира нормасининг таъсири пул бозоридаги фоиз ставкага ҳамда
юридик шахларга ажратилган кредитлар фоизига таъсири сезиларли
бўлмоқда. Шунингдек, иқтисодиётдаги инфляция даражаси ҳам
юридик шахларга ажратилган кредитлар фоизига тўғри
пропорционал таъсир кўрсатмоқда. Мажбурий захира фоизининг
юридик шахсларнинг қисқа муддатли миллий валютадаги
депозитлари фоизига таъсир сезиларсиз бўлмоқда. Таҳлилимиз
юридик шахсларга ажратилган қисқа муддатли миллий валютадаги
кредитлар фоизига таъсир омилларини кўриш мақсад бўлган
бўлсада, аммо ушбу фоиз ставканинг ўзгариши ҳам бозор фоиз
ставкаларга ҳам тўғри таъсири аниқланди..